Поиск
RUUZ

Общество

Одамлар “энергетик менежмент”га ўрганса, "свет" ўчмайди

Энергетика мутахассисининг фикрича, Ўзбекистонда “энергетик менежмент”ни ўрганиш вақти келди.

179views0replies
0

UzNews.uz

Электр энергияси бозори ҳозирги пайтда бутун дунёда энг кўп капитал талаб этувчи бозорлардан биридир. Кўплаб ривожланаётган мамлакатларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам катта ҳажмда энергия талаб қилувчи ишлаб чиқаришларнинг кўпайиши ортидан унга бўлган талаб кескин кўтарилиб кетмоқда.
Мамлакатимизда энергия нархлари Ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари, аниқроғи, ажратилаётган субсидиялар эвазига ушлаб турилгани билан унинг таннархи муттасил ўсмоқда.
Энергетика мутахассисининг фикрича, нархлар ошиши оила бюджетга таъсир қилмаслигининг ягона йўли – биз ҳамма уни назорат қилишга, шу орқали тежашга ўрганиши лозим. Электр энергия харажатларини камайтиришдан энг аввало якуний истеъмолчининг ўзи, қолаверса, давлат ҳам манфаатдордир.
Ҳозир дунёнинг ривожланган мамлакатларида бу борада алоҳида тизим шаклланган. Масалан, Европада “энергетик менежмент” деган тушунча бўлиб, уй хўжаликлари энергия ресурсларини сарфлашда турли замонавий воситалар ва усуллардан фойдаланишади. Турли-туман тарифлар, энергия тежаш дастурлари, “қиммат энергия соатлари”да уни камроқ ишлатиш, уйдаги энергия сарфини реал вақт режимида кўриб туриш сингари инструментлар тобора оммалашиб бормоқда.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яқинда ўтказган тадқиқотлар натижаларига кўра, респондентларнинг 50 фоиздан ортиғи ўз хонадонида бир ойда қанча электр энергияси сарфланиши ҳақида билмайди.
Ривожланган мамлакатларда эса энергия ресурслари сарфини уй хўжаликлари даражасида қатъий назорат қилиш, “энергетик менежмент”ни оила бюджетининг асосий шартига айлантириш, бу жараёнга “ақлли мониторинг” усулларини фаол жорий қилиш орқали мамлакат миқёсида 30-40 фоизгача тежамкорликка эришиш мумкинлиги аллақачон исботланган.
“Энергетик менежмент”ни ўрганиш вақти келди. Бекорга оқиб ётган сувни беркитиш, кечасию кундузи шунчаки ёниқ турадиган чироқларни ўчириб юришга ўрганиш, ўз “Уй хўжалигимиз ҳар куни, ҳар ой қанча электр ва газ сарфлаяпти, нега бу сафар бирдан кўпайиб кетди?!” каби саволларни доимий ўзимизга бериб туришга ўрганишимиз ана шундай “ақлли мониторинг” намунасидир.
179views0replies
0

Комментарии