Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Исроил ташқи ишлар вазири элчи Феруза Маҳмудова билан учрашиб, келгусидаги фаолиятида муваффақият тилади.

221views0replies
0

senat.uz

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг жорий кун тартибини муҳокама қилишди. Вазир Эли Коэн Исроил томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.
Якунда Эли Коэн Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида амалга оширилган салмоқли ишлар учун Феруза Маҳмудовага миннатдорлик билдириб, келгусидаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
221views0replies
0

Комментарии