• 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 2 октября 2023

Доҳада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

Президентни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди.

376
0
president.uz

Доҳа шаҳридаги "Амири Девон" мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

376
0