• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 1 октября 2023

“Al Mirqab Capital” холдинги Ўзбекистонда электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритади

Активлари қиймати $8 млрддан зиёд мазкур компания Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуришни ҳам режалаштирган.

190
0

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга ташрифи давомида “Al Mirqab Capital” холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни ҳам қабул қилди.

Маълумот ўрнида, 1983 йилда асос солинган мазкур “Al Mirqab Capital” холдинги АҚШ, Европа ва Яқин Шарқда “For Seasons”, “The Ritz Carlton” ва бошқа брендлардаги 20 та йирик меҳмонхона эгасидир. Компания активлари қиймати 8 млрд доллардан зиёдни ташкил этади.

Учрашувда меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш, логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Жумладан, компания томонидан Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуриш, республикада электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритиш режалари кўриб чиқилди.

Инвестиция лойиҳалари қўшма "йўл харитаси" асосида амалга оширилади

190
0