• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 30 сентября 2023

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров халқаро ислом академиясига ректор бўлди.

302
0
muslim.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

2021 йил 25 майдаги давлат раҳбарининг махсус топшириғи ва тегишли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Муродович Комилов бир вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариб келди.

Ғафуров Уйғун Тўлқинович бундан аввал Тошкент ислом институти ректори, шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

302
0