Ушбу ёнғин оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилоят филиалига олиб келинган.
"Ҳозирга қадар улар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда шифокорлар томонидан жабрланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", - дейилади ССВ хабарида.
Даволаш муассасаларида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорларимиз ва барча зарур дори-дармон захираси яратилган. Ёнғин оқибатида воқеа жойи ва унинг атрофидаги хонадонларда жароҳатланганларга ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.