Поиск
RUUZ

Общество

Чилонзорда кесилган дарахтлар полиэтилен плёнка билан қасддан қуритилган

Дарахтлар кесилган ҳудудда 30 та дарахт ва 1 020 та бута экилиши режалаштирилган.

120views0replies
0

Аввалроқ, Чилонзор туманида 29 та кўп йиллик дарахт йўловчилар ҳаётига хавф туғдираётганлиги сабаб кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур кесилган дарахтлар 2021 йилда полиэтилен плёнка билан ёпиб чиқилганлиги сабаб қуриб қолган. Бунга сабаб деб, дарахтларнинг ости ландшафт дизайн қилиниши келтирилган.
Натижада 2022 йилда ҳолат ўрганилиб, прокуратура органларига қуриганлик ҳолати бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Сўнгра Ички ишлар органига суриштирувга берилган. 2022 йилнинг сентябрь ойида эса ҳужжат тугатилган.
Таъкидланишича, жорий йилнинг май ойида ёғингарчилик ва шамол туфайли Лутфий кўчасидаги қуриган дарахтлардан бири қулаб тушган ва йўл ёпилиб, аҳолига ва йўловчиларга анча ноқулайлик келтириб чиқарган.
"Лутфий маҳалласи аҳолисидан эса қуриган ва йўловчилар ҳаёти учун хавфли бўлган дарахтларни кесиб олиб ташлаш ҳамда ўрнига бошқа ўсимликлар экиш бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушган. Шуларни инобатга олган ҳолда дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, ростдан ҳам қуриб қолганлиги аниқланган 29 та дарахт кесилган", - дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура томонидан аввалги ҳолат ҳамда хулоса берилиши ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
120views0replies
0

Комментарии