• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Культура 22 сентября 2023

Маданий мерос агентлиги "Шарқ" нашриёт-матбаа ижодий уйи ва ЎзА биноларини аукциондан олиб ташлашни талаб қилди

Ягона мулк сифатида ким ошди савдосига қўйилган ушбу бинолар Моддий маданий мерос объектлари кўчмас мулклари миллий рўйхатига киритилган.

759
0
Яндекс карта

Аввалроқ Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахтнинг Миробод тумани Буюк Турон кўчаси, 41 ва 42-уйда жойлашган мулкий мажмуалар бино ва иншоотлар очиқ кимошди савдосига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

"Шарқ" нашриёт-матбаа корхонаси (Буюк Турон кўчаси, 41-уй) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Буюк Турон кўчаси, 42-уй) ушбу манзилда жойлашган.

21 сентябр куни Маданий мерос агентлиги Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объекти ким ошди савдосидан олиб ташланиши ҳақида огоҳлантириш тақдим этди.

Маълум бўлишича, 1979-1983 йилларда қурилган ушбу бинолар Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Маданий мерос агентлиги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 23-моддасига кўра, давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектлари миллийлаштирилиши ёки хусусийлаштирилиши мумкин эмаслигини эслатиб ўтди.

Шунингдек, "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги қонуннинг 19-моддаси учинчи бандига кўра, моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, жумладан, хиёбонлар ва ботаника боғлари хусусийлаштирилмайди.

759
0