Поиск
RUUZ

Общество

189 балл олиб контрактга ўқишга кирган абитуриентлар грантга ўтказилди

"Темурбеклар" мактаби битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контрактга тушган абитуриентларнинг муаммоси ҳал қилинди.

1005views0replies
28

UzNews.uz

Аввалроқ, бир нечта абитуриентлар ДТМ имтиҳонларида энг максимал 189 баллни қўлга киритган бўлса ҳам "Темурбеклар" мактаби битирувчилари сабаб тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар бергандик. Мазкур масала ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, мазкур талабалар давлат грантига ўтказилган.
Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг "Халқаро муносабатлар" йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори – 189 балл тўпланган, аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар:
1. Ахатова Азиза Шухрат қизи;
2. Абдулвохидова Мухайёхон Лутфулло қизи;
3. Хўжабеков Убайдулло Неъматович;
4. Иргашева Мухлиса Азизбек қизи;
5. Тилаволдиев Санжар Зафаржон ўғли президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.
1005views0replies
28

Комментарии