Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажлоғлик қилган эркак қамалди

У қизчанинг ортидан подъездга кириб, уни қўрқитиб, интим ҳаракатлар содир этган.

667views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг июнь ойида Тошкентда 55 ёшли эркак 7 ёшли қизнинг ортидан подъездга кириб, уни қўрқитиб, интим ҳаракатлар содир этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси Ш.Бакаев раислигида ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар суди Ахборот хизматининг хабар беришича, кеча, 20 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида ушбу иш кўриб чиқилди. Унга кўра, эркакка нисбатан суд томонидан ҳукм ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, 1968 йилда туғилган Х.С. ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
667views0replies
0

Комментарии