Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда чақалоғини сотган она 5 йилга қамалди

Аёл 3 кунлик чақалоғини 50 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

163views0replies
0

Самарқандда ўз фарзандини сотган аёл ушланди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар берди.
Маълум бўлишича, Самарқандда турмушидан ажрашган аёл бошқа бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, уни яқинларидан яширишга уринган. Туғилажак фарзандини сотишга қарор қилиб, харидор аёл билан доимий алоқада бўлган.
Оқибатда аёл янги туғилган чақалоғини 50 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Самарқанд вилояти Оқдарё тумани судида кўриб чиқилди.
Суд мажлисида аёл айбига тўлиқ иқрорлигини тан олиб, енгиллик сўраган.
Суд ҳукмига кўра, аёлга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми "а" банди билан, 57-моддани қўллаб, 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
163views0replies
0

Комментарии