Поиск
RUUZ

Общество

"Радарчи тадбиркорларга адвокатлик қилиб одамларни чалғитиш, мавзуни автоҳалокатлар билан "ўраш"га ҳаракат қилманг" — Алишер Қодиров

Аввалроқ, тармоқ фаоллари депутатларни радарлар бўйича эмас, йўллардаги ўлим сонини камайтириш ҳақида ўйлаши кераклигини билдирган эди.

172views0replies
0

Қонунчилик палатаси депутатлари йўллардаги камераларни тартибга солиш бўйича бош вазир ўринбосарига сўров юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур сўровга нисбатан ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан танқидий фикрлар билдирилди.
Хусусан, ҳуқуқшунос Хушнудбек'нинг ёзишича, ҳақиқий ва тирик депутатлар аслида йўллардаги ўлим сонини камайтириш ҳақида кўпроқ ўйлаши керак. Улар фақат радар бор жойдагина секин юриб, бошқа жойда «учадиган» қоидабузарларга ёқадиган популистик гапларни гапиради.
"Нима учун ҳалигача жарима балли тизим ишга тушмаётгани, нима учун ҳалигача ашаддий қоидабузарлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаётгани, нима учун ҳалигача «права» сотишга чек қўйилмаётгани, нима учун йўлларда одам ўлдирган ҳайдовчиларга енгил жазо берилаётгани, нима учун ҳалигача йўлларимиз абгорлиги ҳақида савол ва талаб қўйиши керак аслида".
"Жамиятимизда радардан «жабр» кўрган тезликсеварлар миллионта, улар бу гапларга қарсак чалади (лекин секин юрса жарима келмаслиги ҳақида ўйламайди). Ўлганлардан эса фойда йўқ, улар депутатларни мақтай олмайди",- дейди блогер.
Унга жавобан "Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров, депутатлар тезлик эмас, тартиб тарафдори бўлаётганлигини билдириб, блогерларни хулоса қилаётганда тезликни оширмасликка чорлади.
Қодировнинг ёзишича, тезликни ўлчаш мосламалари белгиланган жойда, белгиланган тартибда турсин ва ишлатилсин, қоидадан мақсад тезликни чеклаш, пул топиш эмас.
"Машиналарни орқасидан қуённи қувлаган овчидек қувлаб, йўқ чизиқни экранда чизиб жарима ясаб ёки чизиқни босишга мажбур сунъий тиқилма яратиб… алламбало "тадбиркорликлар" билан одамларни миллионлаб жаримага тушириш, тадбиркорликми ёки одамларни алдашми? Ёки одамларни алдаш тадбиркорликми?".
Бундан ташқари, депутат йўллардаги ЙТҲларни камайтириш мавзусида вақтида роса ишлаганлиги ва қонунчиликни кўп ўзгартирганлигини таъкидлади.
Ўшанда "депутатлар халқни ўйламасдан жарима жорий қилаяпти" деб айюҳаннос солинган эди,- дейди депутат.
"Сизни нима ёки ким бунчалар тўлқинлантириб юборди? 500 метр аввал огоҳлантириш белгиси қўйилган радарни ортида темир тиргак турадими, акаларингиз турадими, нима фарқи бор, турса бўлдида, тезлик чекланади! Ёки фарқи борми?"- дея ёзган у ўзининг Telegram каналида.
172views0replies
0

Комментарии