Поиск
RUUZ

Спорт

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби Бензема ва Неймарга қарши баҳс олиб боради

ОЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки турида ОКМК ҳамда "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" жамоаларига қарши майдонга тушади.

259views0replies
0

Twitter/Al-Hilal

Бугун, 18 сентябрь Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи дастлабки тур учрашувларига старт берилади. ОЧЛ мусобақасининг "С" гуруҳидан ўрин олган Олмалиқнинг ОКМК жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ҳам бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйинларини бошлайди. Самвел Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" меҳмонда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" жамоасида Карим Бензема, Луиз Фелипе, Н'Голо Канте, Жота, Ромариньо каби таниқли футбол юлдузлари тўп тепишади.
"Ал-Ҳилол" жамоасида Неймар, Малком, Александр Митрович, Рубен Невеш, Сергей Милинкович-Савич, Мишаэл, Калиду Кулибали, Яссин Буну каби футболчилар тўп тепишади.
259views0replies
0

Комментарии