Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида 18 нафар боғча тарбияланувчиси диарея билан касалхонага ётқизилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу ҳолатни назоратга олди.

145views0replies
0

UzNews.uz

Мактабгача таълим агентлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли ДМТТда 3 нафар, 10-сонли ДМТТда 14 нафар ҳамда 37-сонли ДМТТда бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган. Ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида эканлиги маълум қилинди.
"Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳудудий бўлими томонидан якуний экспертиза хулосаси чиқмагунига қадар турли маълумотлар берилишига йўл қўймаслик мақсадида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги Ахборот хизмати маълумотларни фактлар асосида тарқатилишини тавсия этади. Якуний экспертиза хулосаси тақдим этилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.
145views0replies
0

Комментарии