Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб Давлат тиббий суғурта жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келган Шарипов Фаррух Раҳимович тайинланди.
Шунингдек, Фарходжон Тошпўлатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди, деб хабар берди ЎзА.
Тошпўлатов Фарходжон Муҳаммаджонович тайинловга қадар "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Олим Муродуллаевич Омонов эса "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекциясига раҳбарлик қилган.