Поиск
RUUZ

Медицина

Янги йилдан бошлаб Тошкент клиникаларида давлат тиббий суғуртаси жорий этилади

Аҳоли суғурта асосида бир қатор тиббий хизматлар ва касалликлар гуруҳлари учун дори воситаларини бепул олиш имкониятига эга бўлади.

91views0replies
0

Бектемир ҳокимлиги

2024 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. Бу президентнинг 2023 йилда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган.
Тиббий суғурта давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажмини ва касалликлар гуруҳлари учун дори воситалари рўйхатини жорий этишни назарда тутади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия, реабилитация ва дори воситалари билан таъминлаш ишлари "ваучер" тизими асосида ташкил этилади.
Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларга ўзлари танлаган, харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган етказиб берувчилардан товар ва хизматлар харид қилиш имконияти берилади.
91views0replies
0

Комментарии