• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 сентября 2023

Самарқандда олимлар помидорнинг ҳосилдор бўлган янги навини яратишди

Янги навнинг ҳосилдорлиги оддий помидор навлариникидан тўрт баробар юқори – гектарига 150-200 тоннагача.

313
0
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан помидорнинг маҳаллий "Мустақиллик- 28" янги нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, томчилатиб суғориш йўли билан етиштирилган ушбу нав ташишга чидамлилиги, экспортбоплиги ва ҳосилдорлиги билан ажралиб туради.

"Олимлар яратган янги навнинг ширинлилик даражаси 7 фоизга тенг ва бу кўрсаткич юртимизда етиштирилаётган энг ширин помидорлар ичида рекорд кўрчаткич ҳисобланади", - дейилади хабарда.

313
0