Поиск
RUUZ

Происшествия

Пойтахтда сўнгги 7 ойдаги ЙТҲда 71 киши ҳалок бўлди

Қайд этилган 675 та йўл-транспорт ҳодисасининг асосий сабаби тезликни ошириш бўлган.

44views0replies
0

Жорий йилнинг ўтган етти ойида пойтахтда 675 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди. Ҳодиса оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш бўлиб, бу бўйича 199 та ҳолат қайд этилган. Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор бермаслик, қолаверса, маст ҳолатда ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ юз берган.
Маълумот ўрнида, МЖтКнинг 125-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, республика бўйича 6 ойда содир бўлган ЙТҲда 97 нафар бола ҳалок бўлган эди. 
44views0replies
0

Комментарии