• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 сентября 2023

Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна наркотик моддаси ушланди

Божхона кўригида қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

612
0
Давлат божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комлексининг "Авиаюклар" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали республикага хориждан олиб келиниб, сўнгра юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 25 тонна оғирликдаги 1000 қоп қандолат кўкнориси уруғлари озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

612
0