Поиск
RUUZ

Общество

Мустақил тарихимизда биринчи марта бундай шаҳар қуряпмиз — Президент

Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкент шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси билан танишди.

274views0replies
25

president.uz

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 млн нафарни ташкил қилмоқда. Кўплаб уй-жойлар, муассасалар барпо этилиб, инфратузилма тармоқларига юклама ортмоқда. Шунга қарамай, яна йилига 20 минг хонадонли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор. Урбанизация суръатидан келиб чиқилса, яқин йилларда аҳоли сони янада кўпайиши кўзда тутилмоқда.
Жорий йил 20 июлда Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари бўйича президент қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Бош вазир раҳбарлигида Янги Тошкентни барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди ҳамда дирекция ташкил этилди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида бу лойиҳага масъул ўринбосар лавозими жорий қилинди.
Ушбу улкан лойиҳа учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 720 гектар ер танлаб олинган. Биринчи босқичда 2,5 минг гектарда 100 минг аҳоли учун уй-жойлар ва инфратузилма объектлари қуриш режалаштирилган. Дирекция томонидан етакчи хорижий компаниялар жалб этилиб, ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида Бош режа, тармоқ режалари ва манзилли дастурлар ишлаб чиқилмоқда.
“ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонасида Бош режа лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Бу компонентлар лойиҳаси Сингапур, Англия, Хитой, Германия, Туркия, Нидерландия, Жанубий Корея, БАА каби давлатларнинг 20 та илғор компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда. Давлат раҳбари инфратузилма тармоқларини илғор стандартлар билан уйғунлаштириш зарурлигини таъкидлади.
"Ўттиз икки йиллик мустақил тарихимизда биринчи марта бундай шаҳар қураяпмиз, бунга дунёдаги илғор компанияларни жалб қилаяпмиз. Лекин биздаги соҳалар, стандартлар шунга мосми", - дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев.
Президент Бош режа асосида йил якунига қадар батафсил лойиҳалаш ишларини якунлаш, биринчи босқич иншоотлари бўйича лойиҳачи ва қурувчи корхоналарни аниқлаш бўйича кўрсатмалар берди.
274views0replies
25

Комментарии