• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 сентября 2023

Андижондаги хусусий боғчада болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан олинди — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

797
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижондаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ураётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Марҳамат туманидаги "Муҳаммад Юсуф болажонлари" нодавлат таълим ташкилотида содир бўлган. Болаларни калтаклаган тарбиячи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

"Ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, таълим тизими имиджига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилди", - дейилади хабарда.

797
0