Поиск
RUUZ

Общество

Одамларни АҚШга киргизиш билан шуғулланган фирибгар Ўзбекистонга олиб келинди

Интерпол катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Манагуадан Тошкентга олиб келди.

647views0replies
0

ИИВ

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Манагуадан Тошкентга олиб келишди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Қайд этилишича, вақтдаги катта фарқ ва бир қатор сабабларни ҳисобга олиб, жиноятчини транзит қилиш ва ўтказиш бўйича барча тартиблар Бош котибиятнинг Қўмондонлик ва мувофиқлаштириш маркази ҳамда Ўзбекистонда Интерполнинг миллий марказий бюроси томонидан мувофиқлаштирилди.
Гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.
Бироқ барча жалб қилинган хизматларни бирлаштириш ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли гумондор қўлга олинди. Тезкорлик билан маълумот алмашиш натижасида фирибгарни судга тортиш ва муносиб жазо белгилаш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
647views0replies
0

Комментарии