• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 29 августа 2023

Ўзбекистонлик таэквондочи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Босния ва Герцеговинада таэквондонинг WТ спорт йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

230
0
worldtaekwondo.org

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 1.52 метр бўй баландлигигача бўлган йигитлар баҳсида Исломбек Ахчурин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ўз иштирокини нимчорак финалдан бошлаган ўзбекистонлик спортчи аввал грузиялик, сўнгра польшалик рақибини, ярим финалда эса Хитой Тайпейи спортчисини мусобақадан чиқариб юборди. Финал босқичида италиялик рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўзбекистонлик спортчи кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди.

230
0