Германияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Каноэчи 200 метр масофага кечган ҳал қилувчи пойгада энг яхши натижани қайд этиб чемпионликка эришмоқда. Бу мазкур спортда Жаҳон чемпионатларида 13 йил кутилган олтин медаль. Сўнгги бор Вадим Менков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Натижалар:
Олтин: Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.729
Кумуш: Хоан Морено (Испания) – 38.769
Бронза: Олексии Колиадих (Польша) – 39.046