Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда йўлни кенгайтириш мақсадида 61 туп кўп йиллик дарахт кесилди: зарар салкам 300 млн сўмга баҳоланмоқда

Дарахтлар кечаси кесилган. Аввалроқ, туман ҳокимлиги ходимининг дарахтларни кесиш ҳақидаги сўрови рад этилган эди.

107views0replies
0

Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси

Сурхондарё вилоятида йўлни кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида кўп йиллик манзарали дарахтлар ноқонуний равишда кесиб ташланган. Бу ҳақда вилоят Экология бўлими Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Олтинсой туманининг “Миршоди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Олтинсойни Денов тумани билан боғловчи автомобиль йўлини кенгайтириш, ушбу йўлдаги “Қора ариқ” кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман ҳокимлигининг масъул ходими туман Экология бўлимидан оғзаки тарзда рухсат сўраган.
Олтинсой туман Экология бўлими ходимлари Фурқат Сафаров, Ойбек Хўшбоқовлар томонидан ҳолат жойига бориб ўрганилиб, ҳудудда мавжуд бўлган дарахтлар хатловдан ўтказилади ва дарахтларни ноқонуний равишда кесган шахс амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарликка тортилиши тушунтириб ўтилади.
Шунга қарамасдан, номаълум шахслар томонидан кечқурун ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган 61 та қимматбаҳо навли манзарали (2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси), 6 туп кам қимматли дарахтлар (2 туп терак, 4 туп тол) таг қисми билан кесиб ташланган.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу куннинг ўзида воқеа жойига етиб бориб, ҳолат юзасидан баённома тузилади.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 млн 700 минг сўм зарар етказилган. Мазкур ҳолат бўйича вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
107views0replies
0

Комментарии