Поиск
RUUZ

Общество

Республика “ГАИ” чорраҳалардаги “тузоқ” бўйича муносабат билдирди

Чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар қоида бузишга мажбур бўлаётганди. ИИВ ЖХД ЙҲХХ бунга изоҳ берди.

2416views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлаётгани, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов ҳам ИИВга бир қатор таклифлар билан чиққани ҳақида хабар бергандик. ИИВ ЖХД ЙҲХХ мазкур ҳолатга изоҳ берди. 
Қайд этилишича, лавҳа ва муносабатларда келтирилган ҳолатларга объектив баҳо бериш, йўл инфратузилмаси ҳамда техник воситаларнинг ҳолатини қайта кўриб чиқиш, чорраҳаларда йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш мақсадида ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. 
Таъкидланишича, президентнинг тегишли қарори билан 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида техник воситалари ўрнатиш ҳуқуқи берилган.
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талаблари асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган техник воситалар бўйича масъул ташкилот ва идоралар томонидан тегишли техник хулосалар берилиб, тест синовларидан ўтказилгандан кейин ишга туширилади.
“Шундай бўлсада, бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан чорраҳаларда йўл ҳаракати қандай ташкил этилганлиги (йўл белгилари ва кўрсаткичлари тўғри ўрнатилганлиги, йўл чизиқлари чизилганлиги ва бошқалар), чорраҳалардаги техник воситаларнинг ҳолати қайтадан ўрганиб чиқилмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилаётган ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади”, — дейилади хабарда.
2416views0replies
0

Комментарии