Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ўқитувчиларга “шанбалик” қилдирган мактаб директори жазоланди

У мактаб ўқитувчиларини ноқонуний равишда ободонлаштириш ишларига жалб қилган.

167views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги 149-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумот берди.
Аниқланишича, мазкур мактаб директори томонидан ўқитувчилар ноқонуний равишда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилинган.
Шу сабабли, ташкилот раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилди.Мазкур моддада БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима жазоси белгиланган.
167views0replies
0

Комментарии