• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 21 августа 2023

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +39 даража бўлади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

173
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 21-25 август кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат бугун кундузи республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларининг баъзи жойларида ва 22-24 август кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +18...+23 даража, кундузи 21 августда +34...+39 даража, 22-23 августда +32...+37 даража, 24-25 августда +34...+39 даража бўлади.

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 август куни Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат +30...+35 даражагача пасаяди.

Бугун, 21 август куни шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Кундузги ҳарорат 25 августда +37...+39 даража, 22-25 августда +34...+37 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +19...+22 даража атрофида бўлади.

173
0