• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 21 августа 2023

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга боради

Давлат раҳбарлари томонидан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича икки томонлама битимлар қабул қилиш режалаштирилган.

21 августа 2023
327
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан жорий йил 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонга боради, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

21 августа 2023
327
0