Поиск
RUUZ

Реклама

Oxbridge International School 2023-2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилишни давом эттирмоқда

Oxbridge International School янги ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилишни давом эттиряпти.

347views0replies
0

Oxbridge International School мактаби уч бўлимдан иборат: болалар боғчаси, Халқаро бакалавриат бўлими ва ўқиш рус тилида олиб бориладиган мактаб.
Oxbridge International School мактаби қисқа вақт ичида халқаро бакалавриатнинг барча дастурлари аккредитацияси бўйича жаҳон даражасида тан олинган юқори таълим сифатини кафолатлайдиган 2 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар таълимидаги етакчилардан бирига айланди.
PYP, MYP ва DP дастурлари бўйича аккредитация мавжуд ҳамда мактаб IB Continuum School номидан фахрланади.
Мактабнинг барча бўлимлари ўз талабаларини таълим траекториясига йўналтирадиган кучли ўқитувчиларга эга. Ўқувчилар юқори синфларда ўқийдиган фанларни танлашлари мумкин, бундай опция мактабнинг иккида бўлимида ҳам мавжуд.
Мактабга ўқишга кириш учун қуйидаги фанлар бўйича кириш имтиҳонларидан ўтиш керак:
- инглиз тили;
- математика;
- рус тили ва адабиёт (рус тили бўлими);
- инглиз тилида суҳбат (халқаро бўлим).
Oxbridge International School ўз ўқувчиларига мактабни тамомлагандан кейин ҳам давлат намунасидаги ўрта таълим ҳақида шаҳодатнома олиш, ҳам дунёнинг энг яхши университетлари томонидан тан олинган IB халқаро бакалавриат дипломини олиш имкониятини тақдим этади.
PYP дастури – бу 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун фуқаролик фаоллиги ва ўқишга интилишни ривожлантирадиган ўқув дастури. Ўқитишнинг ушбу модели ўқувчиларни танқидий ва мустақил фикрлаш, маҳаллий ва глобал муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳозирги шароитларда ҳал қилишга илҳомлантиради. Биринчи синфга болалар 6 ёшдан қабул қилинади.
MYP дастури – бу 11 ёшдан 16 ёшгача (6 синфдан 10 синфгача) бўлган болаларни беш йил ўқитишга мўлжалланган ўрта мактаб дастуридир. Ушбу дастурда асосий мақсад XXI асрда ҳаёт учун керакли кўникмалар, хорижий тиллар ва фанларни ўрганиш, шунингдек, ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳисобланади. Болаларнинг ўқишини баҳолаш учун халқаро дастурнинг юқори стандартларига жавоб берадиган самарали усуллардан фойдаланилади. MYP доирасида ўқитиш глобал муаммоларни ўрганиш, турли маданиятларни тушуниш ва бошқа нуқтаи назарларни қабул қилишга асосланган. Дастур ўзни англашни ривожлантириш ва замонавий жамиятни тушунишга ҳам ёрдам беради.
IB Diploma Programme юқори мактаб дастури – бу академик йўналтиришга эга қийин ва мувозанатлаштирилган якуний имтиҳонларни ўз ичига оладиган таълим дастури. Дастур 16 ёшдан 19 ёшгача бўлган 11-12 синф ўқувчиларини дунёнинг етакчи университетларига ўқишга киришга, шунингдек, келажакдаги муваффақиятли ҳаётга тайёрлайди. Дастур ўқувчиларнинг интеллектуал, ижтимоий, эмоционал ва жисмоний фаровонлигига қаратилган ҳамда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларидаги етакчи университетлар томонидан тан олинган ва ишонч билдирилган. 5000 дан ортиқ университетлар IB DP битирувчиларини муваффақиятли ўқитмоқда. Диплом дастури ўқувчиларни тез ривожланаётган ва глобаллашаётган жамиятда самарали ўқишга киришга тайёрлайди.
Oxbridge болалар боғчаси ва умумий ўрта таълим мактабида ўқиш – бу шунчаки стандарт фанларни ўрганиш эмас. Бу ерда ўқувчилар хорижий ўқитувчилар шарофати билан инглиз тилига шўнғиш, фанларни даража бўйича танлаш имкониятига эга – стандарт ўрганишдан чуқур ўрганишгача. Таълим дастури ва ривожлантирувчи муҳит ўқув жараёнини қизиқарли ва қувноқ қилади, жамоавий ижодий фаолият эса ўзаро ишонч ва дўстлик муҳитини яратади.
Oxbridge International School битирувчилари Sejong University, Birmingham University, Hertfordshire University, Niagara University, Brunel University, ВШЭ, МГИМО, СПБГУ каби халқаро нуфузли университетларда таҳсил олишмоқда. Ушбу мактабни танлаб, ота-оналар сифатли академик натижа, боланинг ҳамоҳанг ривожланиши, психологик қулайлик ва соғлом овқатланишдан хотиржам бўлишлари мумкин.
Батафсил маълумот учун: (+998) 71 263-00-15, (+998) 90 900-50-55, (+998) 71 263-00-14.
Манзил: Оймариқ кўчаси, 10.
Сайт: oxbridgeschool.uz
Instagram: @oisuzbekistan
Facebook: @oisuzbekistan
Telegram: @oxbridgeschool
Реклама ҳуқуқи асосида
347views0replies
0

Комментарии