Адлия маслаҳатчиси Рашидов Музаффар Аброрович Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
М. Рашидов 1987 йили Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, у Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.