Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахт ҳокимлиги хиёбон ўрнида қуриладиган “Истиқлол” мажмуаси бўйича маълумот берди

Ҳокимлик майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтлар сақлаб қолиниши, ҳозирги хиёбон фаолиятига таъсир қилмаслигини ваъда қилмоқда.

691views0replies
0

Яндекс

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб хиёбон ўрнида барпо этиладиган “Истиқлол” мажмуаси бўйича муносабат билдирди. Бу борада эълон қилинган танлов кенг жамоатчиликда қизғин мунозараларга сабаб бўлаётган эди. 
Ҳокимликнинг қайд этишича, майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолган ҳамда ҳозирги хиёбон фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда юртимиз тарихи, мустақиллик йилларидаги ютуқларимиз, миллий ўзига хослигимизни намоён этувчи мажмуани барпо этиш эълон қилинган танлов шартларида алоҳида кўрсатилган. 
Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мажмуа лойиҳасининг фотосурати қурилиш учун асос эмас. Танлов эълон қилинишининг сабаби ҳам кенг жамоатчилик учун лойиҳаларни очиқлик асосида муҳокама қилишга шароит яратиб беришдан иборат.
“Танлов ҳайъати томонидан ижодкорларнинг лойиҳаларидаги биринчи навбатда майдондаги барча дарахтларни сақлаган, инсонлар учун обод муҳит ва қулай шароит яратишга қаратилган таклифлари қабул қилинади”, дейилади ҳокимлик хабарида.
691views0replies
0

Комментарии