Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзкимёсаноат" АЖдаги талон-торожликлар сабаб тизимга 15 млрд сўмга яқин зарар етказилди

54 та қоидабузарлик бўйича 23нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган.

160views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 14 август куни АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифинг давомида соҳада коррупцион жиноятлар, ноқонуний ўзлаштириш, растрата, ўғирлик, камомад, қўшиб ёзиш ва бошқа қонунбузилишлар бўйича жами 54 та ҳолат аниқлангани маълум қилинди. Натижада улар бўйича тегишли тартибда хизмат текширувлари ўтказилган.
Қайд этилишича, юқоридаги қоидабузарликлар бўйича 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 57 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, 120 нафар масъул ходимларга турли интизомий жазолар қўлланилган.
Жорий йилнинг1-ярим йиллигида "Ўзкимёсаноат" АЖ ва тармоқ корхоналарида аниқланган коррупцион ҳаракатлар, корхона маблағларининг талон-тарож қилиниши оқибатида тизимгажами 14,8 млрд сўмлик зарар етказилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, етказилган жами зарарнинг 9,6 млрд сўмдан кўпроғи ундирилиши таъминланган.
Таъкидланишича, харидларни ташкил этиш соҳасида, шартномаларни расмийлаштириш жараёнларида асосан рақобат муҳитини чеклаш, иштирокчиларнинг тил бириктиришлари, баҳолаш мезонларига амал қилмаслик каби шубҳали шартномалар расмийлаштирилишининг олдини олинган.
Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 5,9 млрд.сўмлик пул маблағларининг асоссиз сарфланишининг олдини олиниб, иқтисод қилинган,- дейди "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков.
160views0replies
0

Комментарии