• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 14 августа 2023

Тошкент вилоятида "права"сиз автомашина бошқарган 18 ёшли ҳайдовчи ЙТҲга учраб вафот этди — видео

Марҳум Spark автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг хавфли бурилиш қисмида руль бошқарувини йўқотиб, йул четидаги дарахтга урилган.

843
0
t.me/yhxx_ypx

Қибрай туманида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 11 август куни соат таҳминан 15:00 атрофида Қибрай туманида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган М.З. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқарувидаги онасига тегишли бўлган Spark автомашинасида Тошкент-Чирчиқ йуналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг хавфли бурилиш қисмида (огоҳлантирувчи йўл белгилари мавжуд) руль бошқарувини йўқотиб, йул четидаги дарахтга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган 2005 йилда туғилган йўловчи туман марказий шифохонасига ёткизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

843
0