Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кечаси +13 даражагача тушади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

196views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича салқин об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари +13...+16 даража, кундуз кунлари +27...+32 даража, жанубда +35 даража бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан +2...+4 даражага пастдир.
Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво массаси республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди, ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта охирига келиб, кечалари +17...+20 даража, кундуз кунлари +34...+37 даража атрофида бўлади.
Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14-15 август кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
14-18 август кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Бугун ва эртага ҳарорат +29...+32 даража бўлади, сўнг +34...+37 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳафта бошида ҳарорат кечаси ва эрталаб +13...+16 даража, ҳафта охирига келиб +17...+20 даража бўлади.
196views0replies
0

Комментарии