ИИВ матбуот котиби жорий йилнинг 9 ойида содир этилган ЙТҲлари бўйича маълумот берди.
Унга кўра, ушбу даврда республикада 6 минг 551 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, улардан 1 минг 682 таси ўлим билан тугаган.
Жароҳат олганлар сони эса 5 минг 920 тани ташкил этади. Йўл-транспарт ҳодисаларининг деярли 40 фоизи тезликни меъёридан ошириш натижасида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида содир бўлган ЙТҲлари статистикаси ҳақида хабар бергандик.