Излаш
RUUZ

Жамият

Жорий йилда ЙТҲларда ўлганлар сони 550 дан ошди

Йил бошидан бери содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2200 дан ошди, сўнгги бир ойда ўлим кўрсаткичи эса 150 дан ортиқни ташкил қилди.

947views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати жорий йилнинг 4 ойида содир этилган ЙТҲ бўйича статистикани эълон қилди.  
Унга кўра, бугунги кунга қадар содир этилган ЙТҲлар сони 2242 тани ташкил қилган. Ушбу ҳодисаларда 557 нафар фуқаро вафот этган, 1684 киши жароҳат олган. Ўлганлар сони 1-чоракка нисбатан 163 тага ошган.  
Ҳудудлар кесимида ЙТҲлар энг кўп — Фарғона (328) ва Тошкент (307 та) вилоятлари ҳамда Тошкент (286) шаҳрида қайд этилган бўлса, Сирдарё вилояти (41) энг паст кўрсаткичга эга.
ЙТҲларнинг 32,4% белгиланган тезликка риоя қилмаслик, 11,6% устунликка эга транспортга йўл бермаслик каби субъектив сабаблар оқибатида юз берган.
Объектив сабаблар орасида энг кўп пиёдалар ўтиш жойи йўқлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш (16,2%), ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмаган йўлларда қарама-қарши йўналишга чиқиш (9,3%) кабилар кузатилган.
Бундан ташқари, ушбу даврда ҳодисалар асосан пиёдалар (938), велосипедчилар (146) ва болалар (243) иштирокида содир этилган.
Статистикага кўра, аёлларнинг айби билан 62 та, эркакларнинг айби билан 2180 та ЙТҲ юз берган.
947views0replies
0

Изоҳлар