Поиск
RUUZ

Общество

ОИИБ Бухорода сув ва канализация тизимларини яхшилаш учун салкам $250 млн қарз бермоқда

25 йилга берилаётган кредит пулига ичимлик сув тармоқлари ва оқова сув тармоқлари қурилади.

109views0replies
0

UzNews.uz

Бухоро вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, вилоятнинг санитария-эпидемиологик хамда экологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Осиё инфратузилма инвестициялари банки 248 млн АҚШ доллари миқдори қарз ажратмоқда.
Кредит 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йилга тақдим қилинади.
Вилоятдаги сув тизимини яхшилаш лойиҳаси умумий қиймати 248,40 млн АҚШ долларини, ОИИБ қарзи — 248,4, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон улуши қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари кўринишида 32,85 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Қайд этилишича, Бухоро вилоятининг лойиҳа билан қамраб олинмаган ҳудудларида жами 1 157,2 км ичимлик сув ва 117,3 км оқова сув тармоқларини, жумладан Жондор туманида 409,3 км, Пешку туманида 305,9 км ва Ромитан туманида 442 км ичимлик сув тармоқлари хамда Бухоро шаҳрида 117,3 км оқова сув тармоқлари қурилади.
109views0replies
0

Комментарии