Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда фуқаролар асосан қандай касалликлардан вафот этишмоқда?

Жорий йилнинг 6 ойида 80 минг нафарга яқин фуқаро вафот этди. Мамлакатда инсон ўлими билан боғлиқ статистика эълон қилинди.

3223views0replies
0

UzNews.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-июнь ойларида 79,8 минг нафар фуқаро вафот этди.
Шундан эркаклар сони 44,1 минг кишини, аёллар сони 35,7 минг киши, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 42,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 37,4 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистонликларнинг вафот этишига асосан қон айланиш тизимидаги касалликлар (51,9 фоиз) сабаб бўлган. Фуқароларнинг 11,5 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 9,5 фоизи – ўсимталардан, 4,4 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 3,6 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 17,7 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
Вафот этганларни ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 23,8 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 20,7 фоизни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 55,5 фоизни ташкил этган.
Қайд этилишича, энг кўп ўлим Самарқанд вилоятида (9053 нафар) кузатилган. Кейинги ўринларда Фарғона ва (8387 нафар) ва Қашқадарё вилоятлари (8039 нафар) ўрин олган.
3223views0replies
0

Комментарии