Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда Фарғона каналига чўмилиш учун борган 20 ёшли йигит чўкиб кетди — видео

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

483views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Андижон туманидаги Фарғона каналига чўмилиш учун борган талаба йигит чўкиб кетгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 август куни соат 13:00 атрофида М.М. вилоят ИИБга қўнғироқ қилиб, Катта Фарғона каналига ёши тахминан 25-30 ёшлардаги эркак чўмилиш мақсадида сувга тушиб оқиб кетганлиги ҳақида хабар берган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, сувда чўккан шахс Андижон туманида яшаган 2003 йилда туғилган Ҳ.Ғ. эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш учун Олтинкўл туман прокуратурасига юборилган.
483views0replies
0

Комментарии