• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 6 августа 2023

Жиззахда боғча директори пичоқланиб ўлдирилди

48 ёшли директорни ўзининг маҳалладоши пичоқлаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

6 августа 2023
879
0
Жиззах вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқда Фориш туманида боғча директори пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 август куни соат 02:30 да Жиззах вилояти Фориш тумани Дўстлик маҳалласида яшаган 1975 йилда туғилган А.Х. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳатлари билан олиб келинган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан унинг биологик ўлими қайд этилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида А.Х.га 5 август куни соат 00:30 да унинг маҳалладоши 1989 йилда туғилган О.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан тана қисмига икки марта зарба берганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фориш тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

6 августа 2023
879
0