Поиск
RUUZ

Общество

Cурхондарё вилояти ҳокими билан тортишган мактаб директори қамалди

Аввалроқ, Мактабгача ва мактаб вазирлиги ўқитувчи қамоқдан озод қилинганини маълум қилганди. Олий суд ўқитувчи аёлга берилган жазо бироз камайтирилганини маълум қилди.

1109views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 28-мактаб директори ва ҳоким ўртасидаги тортишувдан сўнг директор аёл маъмурий қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова мазкур вазиятни шахсан ўз назоратига олганини, мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилганини маълум қилганди.
Аммо, бугун, 4 август куни Олий суд берган хабарга кўра, директор аёл 7 суткага маъмурий қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2023 йил 26 июлдаги қарори билан 41 ёшли Умида Турсунова МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 1 августдаги ажримига кўра, Умида Турсуновага нисбатан биринчи ва апелляция инстанция судлари чиқарган қарорлари ўзгартирилиб, унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
1109views0replies
0

Комментарии