• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 5 февраля 2021

Тошкентда яна бир технопарк ташкил этилади

Мазкур индустриал технопарк учун 210 гектар ер участкаси ажратилмоқда.

1209
0
president.uz

Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади. Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.  

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 210 гектар ер участкасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади. 

Мазкур технопаркни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори билан Яшнаобод туманида ҳам технопарк ташкил этилган.

1209
0