Поиск
RUUZ

Происшествия

Коста-Рикада 29 ёшли футболчи тимсоҳ оғзида қолиб, вафот этди

Футболчи кўлга салқинлаш мақсадида тушган вақтида улкан тимсоҳ унга ҳужум қилган. Футболчи воқеа жойида вафот этган.

357views0replies
0

Коста-Риканинг “Депортиво Рио Канас” ҳаваскор жамоасида тўп сурган футболчи Хесус Алберто Лопес Ортис тимсоҳ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 2 август, чоршанба куни The Sun газетаси хабар бермоқда.
Материалда айтилишича, фожиа бир неча кун аввал футболчи Коста-Риканинг Гуанакасте провинциясидаги Рио-Канас кўлида сузаётган вақтида юз берган. Футболчи сувга салқинланиш мақсадида тушган ва тимсоҳ унга ҳужум қилган. Натижада, у тимсоҳ оғзида вафот этган.
Газета, шунингдек, қотил тимсоҳ полиция томонидан отиб ўлдирилгани, воқеа гувоҳлари эса қурбоннинг жасадини оғзидан олиб ташлаш учун уни қирғоққа олиб чиқишга ёрдам бергани ҳақида ёзган.
“Ортис 29 ёшда эди. Икки фарзандини қолдирди. Футболчининг оиласи жамоатчиликка мурожаат қилиб, футболчининг дафн маросими харажатларини қоплашда ёрдам сўраган. Унинг жамоаси менежери Луис Карлос Монтес ҳам маблағ йиғиш тадбирини ташкил қилмоқда”, — дейилади хабарда.
357views0replies
0

Комментарии