Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида ходимлар иш куни узайганидан норози бўлиб, йўлни тўсиб қўйди — видео

Ишчи қизлар корхона иш режимининг 5 иш кунидан 6 иш кунига ўтказилиш таклифидан норози бўлган.

1166views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир гуруҳ ходимлар иш фаолиятидан норози бўлиб, А-373 йўналишининг Ангрен шаҳар ҳудудидаги йўлни тўсиб қўйганлиги акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 10 июль куни "Sungreen tex" чет эл корхонаси МЧЖ ишчи-ходимларидан бир гуруҳи иштирокида содир бўлган. Улар корхона раҳбариятининг беш иш кунидан олти иш кунига ўтиш тартиби (режими)ни киритиш билан боғлиқ ўзгартиш таклифидан норози бўлиб, Оҳангарон кўчасида йўлни тўсиш билан боғлиқ ҳаракат қилишган.
Натижада тегишли мутасаддилар ходимларнинг эътирозини тинглаб, корхона раҳбариятига мурожаат қилган.
Таъкидланишича, шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари корхона маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган ўзаро мулоқотлар ишчи-ходимларнинг фойдасига ҳал бўлган.
"Муаммо жойида бартараф этилган. Ҳозирда корхонада 747 нафар ишчи-ходим қулай меҳнат шароитларда, беш иш куни тартибида фаолият юритяпти",- дейилади хабарда.

1166views0replies
0

Комментарии