• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 августа 2023

Туркияда ноқонуний миграцияга қарши "махсус рейд" ўтказилмоқда

Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларидан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этиш сўралади.

215
0
t.me/istanbul2020Boshkonsulxona

Ҳозирги кунда Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида "махсус рейдлар" давом эттирилмоқда.

Туркияда бўлиш қоидаларини бузган ва қўлга олинган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлиб, уларнинг аксарияти Истанбул шаҳридан бошқа вилоятлардаги репатриация марказлари (Geri gönderme merkezi)га юборилаётгани кузатилмоқда.

Келиб тушган аризаларга мувофиқ, Бош консулхона томонидан Туркия полицияси ва Миграция хизмати (Göç İdaresi) орқали фуқароларнинг ҳолати ўрганилганда, уларнинг ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, İkamet İzni) бўлмагани ёки Туркияда яшаш ва ишлаш қоидаларини бузганликлари аниқланди.

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишни, ўзлари билан шахсни тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларни олиб юриш сўралади.

215
0