Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқанддаги тарихий объектларга 9 млрд сўм зарар етказилди

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилган. Зарар етказган шахслар 7 йилгача қамалиши мумкин.

199views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида Ургут тумани "Мингтепа" маҳалласида жойлашган "Тўлқиртепа-1" археология ёдгорлигининг 163 м3 ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга 4 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.
Бундан ташқари, ушбу туманнинг "Қуйиқишлоқ" маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид "Тешиктепа", "Деҳқонобод" маҳалласидаги "Қулқишлоқтепа-2" ва "Огаҳий" маҳалласидаги "Мозортепа" археология объектлари қисман бузилган. Оқибатида жами 5 млрд сўм зарар етказилган.
Текширишлар натижасига кўра, юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан, оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
199views0replies
0

Комментарии