Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда автобус йўлини тўсган 14 нафар шахс жазоланди — видео

Вилоят ИИБ мазкур жанжалга нима сабаб бўлганини маълум қилди.

1233views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Аввалроқ, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ва ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 июль куни соат тахминан 14:00 да Жиззах вилояти "Ғаллаорол" тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида содир бўлган.
Аниқланишича, вилоятлараро йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси у билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Damas русумли автомашина ҳайдовчисининг йўлига чиқиб кетган. Натижада ҳайдовчилар ўзаро йўл талашиб, тортишиб қолишган.
Шундан сўнг, Damas ҳайдовчиси Й.Ш. танишлари билан автомобиль йўлини тўсиб, автобусни ҳаракатланишига йўл қўймасдан, автобусга шикаст етказган.
Таъкидланишича, ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.
Ўрганиш ишлари давомида ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахслар аниқланиб, ушланган.
Оқибатда 14 нафар шахсга нисбатан 15 суткадан маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда,- дейилади хабарда.
1233views0replies
0

Комментарии