Андижон вилоятида яшовчи фуқаро И.У. 2021-2022 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаган даврида Суриядаги террористик ташкилот ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни режа қилган.
Аниқланишича, 30 ёшли фуқаро И.У. бир неча бор Сурияга ўтишга уринган, лекин турк чегарачилари бунга имкон бермаган. Аммо, навбатдаги уриниш вақтида у ҳарбийлар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.
Ҳаттоки, у доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилот аъзолари билан алоқада бўлган.
ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилган. Натижада И.У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
ЖИБ Андижон шаҳар судининг ҳукмига кўра судланувчи ЖКнинг 155-2 ва 244-2-моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.