Поиск
RUUZ

Общество

Ҳиндистонда эр-хотин iPhone 14 сотиб олиш учун 8 ойлик ўғлини сотиб юборди

Қашшоқликда яшаган эр ва хотин iPhone 14'да Instagram учун контент қилмоқчи бўлишган. Улар 7 ёшли қизини ҳам сотишни режалаштиришган.

276views0replies
0

www.dailyo.in

Ҳиндистон полицияси саккиз ойлик ўғлини сотиб юборган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда DailyO нашри хабар берди. 
Қайд этилишича, айбланувчилар Сати ва Жадев қашшоқликда яшаган ва ижтимоий тармоқларга берилиб кетган. Кунларнинг бирида уларнинг қўшнилари бу эр-хотиннинг ўғли ғойиб бўлганини пайқаб қолишган. Бу шубҳали тарзда оилада iPhone 14 смартфони пайдо бўлган пайтга тўғри келган.
Шундан сўнг, қўшнилар полицияга мурожаат қилишган. Олиб борилган терговда она боласини гаджет сотиб олиш, штат бўйлаб саёҳат қилиш ва Instagram саҳифаси учун контент яратиш учун сотганини тан олган. Кейинчалик маълум бўлишича, эр-хотин етти ёшли қизини ҳам сотишни режалаштиришган. Аёлнинг эри эса қидирувга берилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари саккиз ойлик чақалоқнинг харидори Приянка Гҳошни ҳам қўлга олган.
276views0replies
0

Комментарии